Университетимиз бугунги кунда Жанубий Кореянинг 10 дан ортиқ нуфузли олий ўқув юртлари билан ҳамкорлик қилиб келмоқда. Сунчунянг, Донггук, Гачон, Чоннам университетлари шулар жумласидан.

    Самарқанд давлат университетида жойлашган Корея маданият маркази Сунчунянг университети билан ҳамкорликда ташкил этилган.

    Ушбу марказ маданиятлар алмашинувини шакллантириш, талабаларда чет тилларига бўлган қизиқишни ошириш ва икки мамлакат дўстона алоқаларининг рамзи сифатида очилган.

    - Марказ талабаларимизнинг кенг тасаввур билан илм олишларида муҳим аҳамият касб этади, - дейди Самарқанд давлат университети халқаро таълим дастурлари факультети декани Тўлқин Ўрозов. – Шунингдек, Корея миллий либослари ва турли бадиий адабиётлари ёшларимизнинг тил ўрганишга бўлган қизиқишини орттирмоқда. Бизнинг Корея университетлари билан ҳамкорлигимиз кундан кунга ривожланиб бормоқда. Хусусан, биз Сунчунянг университети билан талабалар алмашинуви дастурларини йўлга қўйганмиз.

Отабек Саъдуллаев,

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати ходими.

Шавкат Акрамов олган суратлар.