Самарқанд шаҳридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва дўстлик уйида халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат фонди томонидан эълон қилинган грант лойиҳаларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

    Бу йил биргина ушбу фонднинг ўзи нодавлат нотижорат ташкилотлари учун олтита танлов эълон қилиб, 1 миллиард сўм маблағ ажратди. Шунингдек, нодавлат ташкилотлар республика фондларидан ҳам ғолиб лойиҳаси учун маблағ олиш имконига эга бўлди.

    Бу танловда Самарқанд давлат университети ҳузуридаги Ўзбекистон талабалари ассоциацияси ҳам фаол иштирок этиб, 30 миллион сўмлик грантга сазовор бўлишди.

    - Биз бу танлова “Мен ҳам талаба бўламан” лойиҳаси билан иштирок этдик. Лойиҳанинг мақсади ёшларнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, келажакда қайси олий таълим муассасасида таълим олишлари, қандай шароитлар ва ўқиш жойларидаги қулайликлар ҳақида маълумот бериб, экскурсиялар ташкил этишдан иборат, - дейди ташкилот раҳбари Камилла Мардонова. – Бундан ташқари уюшмаган ёшларнинг имконияти ва қизиқишидан келиб чиқиб, бепул тадбиркорлик ва фан тўгараги ташкил этмоқчимиз. Шунингдек, абитуриентларнинг назарий билимларини ўзлаштириш даражаси билан бирга мантиқий фикрлаши, масала ва мисолларни бажара олиш қобилияти ва таълимнинг кейинги босқичига тайёргарлигини баҳолайдиган, компетенсияга асосланган тест топшириқлари ишлаб чиқмоқчимиз…

Севинч Улашева

Самарқанд давлат университети

Мактабгача ва бошланғич таълим факультети талабаси