Халқаро таълим дастурлари факультетида ота-оналар ҳамкорлиги давом этмоқда…
Самарқанд давлат университети халқаро таълим дастурлари факультети талабаларининг ота-оналари учун йиғилиш бўлиб ўтди. Уни факультет декани, доцент Тўлқин Ўрозов очиб бериб, университет ҳаёти, баҳолаш тизими, яратилган имкониятлар бўйича батафсил маълумотлар берилди.
- Самарқанд давлат университети халқаро таълим дастурлари(2+2) факультети 2019 йилда ташкил топган. Бугунги кунгача 300 нафар талаба таҳсил олмоқда, - дейди факультет декани, доцент Тўлқин Ўрозов. – Ўнгга яқин хорижий ўқув юртлари билан алоқаларни йўлга қойганмиз. Ҳозирда элликдан ортиқ талабаларимиз бир қатор нуфузли олий таълим даргоҳларида ўқишни давом эттирмоқда...
- Бугун илк маротаб фарзандимнинг ўқиши сабабали Самарқанд давлат университети ҳаёти билан танишмоқдаман. Таасуротларим аъло даражада, -дейди талабанинг отаси Расул Равшанов. – Энг қувонарлиси қисқа вақт ичида ўқиши билан биргаликда чет тилларини ўрганиш учун астойдил ҳаракат қилмоқда. Бу албатта, ҳар бир ота-онанинг орзуси бўлса керак. Яна шуниси аҳамиятлики, насиб қилса 2023 йилда фарзандим ўқишини чет давлатда давом эттиради. Биз албатта бундан хурсандмиз.




Беҳруз Шамсиддинов
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати ходими
Шавкат Акрамов олган суратлар.

