Самарқанд давлат университети Математика факултети “Эҳтимоллар назарияси ва математик статистика” кафедраси мудири, физика-математика фанлари номзоди, доцент Холиқулов Сирожиддин Изомиддинович 2021-йил 15-декабр куни вафот этди.

    Сирожиддин Холиқулов умрининг асосий қисмини университетда, илм учун ўтказди. 
У 50 дан ортиқ илмий ишлар муаллифи. Илмий ишларининг 10 дан зиёди Россия, Украина, Германия каби қатор ривожланган давлатларнинг нуфузли  журнал ва тўпламларида чоп этилган. Унинг томонидан ёзилган 7 та услубий қўлланма, 2 та услубий кўрсатма нашр этилган. 
Сирожиддин Холиқулов раҳбарлигида ҳозирга қадар 10 дан ортиқ битирув малакавий ишлари ва магистрлик диссертасиялари ҳимоя қилинган. 

    У ўз маърузаларни юқори илмий-педагогик савияда замонавий педагогик ва ахборот информасион технологияларни қўллаб ўқир эди. У ўзига юклатилган ҳар бир вазифага масъулият билан ёндошиб, сидқидилдан  виждонан фаолият кўрсатиб келган. У камтарин ва тўғри сўз, ҳамкасблари ва дўстлари учун ҳар доим ёрдамга тайёр эди. Меҳрибон ва талабчанлиги билан университет жамоасининг ҳурматини қозонган эди.
Камтарин ва олийжаноб инсон Сирожиддин Холиқулов бутун ҳаёти давомида халқ, жамият олдидаги барча вазифаларни маъсулият билан ёндошиб бажариб келган ва юқори малакали кадрлар тайёрлаш ишига бутун имконият ва саъй ҳаракатларини сарфлаган инсон эди.

    Сирожиддин Холиқуловнинг хотираси қалбларимизда абадий сақланади.

Ҳайдар Рўзимуродов,
Самарқанд давлат университети
математика факултети декани, доцент.