Самарқанд давлат университети талабаларига Япониянинг Сока университети ўқитувчиси Нозоми Кусака дарс бермоқда. У хорижий тил ва адабиёти йўналиши талабаларига япон тили кўникмаларини ўргатмоқда.

    - Самарқанд жуда чиройли ва машҳур шаҳар. Самарқанд давлат университети ҳам жуда юқори савияли, нуфузли университет деб ўйлайман. Мен бу ерда ишлаб бунга амин бўлдим. Самарқанд шаҳрига саёҳат мақсадида ташриф буюрадиган японлар жуда кўп. Лекин Япониядан Самарқандга келиб ишлайдиган ва Самарқанддан Японияга бориб ишлайдиган мутахассислар озчиликни ташкил этади. Ҳозирда СамДУ ва Сока университетининг олиб бораётган ҳамкорлик алоқалари нафақат икки университетнинг, балки Ўзбекистон ва Япония алоқаларининг ҳам мустаҳкамланишига ўз ҳиссасини қўшишига ишонаман. Самарқанд давлат университети талабалари учун япон тили дарсларининг ташкил этилганлиги бунинг яққол мисолидир.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.

Шавкат Акрамов олган суратлар.