Кимё факультети талабаларининг ота-оналари билан давра суҳбати бўлиб ўтди
Самарқанд давлат университети кимё факультети талабаларининг ота-оналари учун давра суҳбати бўлиб ўтди. Уни факультет декани, доцент Норйигит Мусурмонов очиб бериб, университет ҳаёти, баҳолаш тизими, яратилган имкониятлар бўйича батафсил маълумотлар берилди.
- Самарқанд давлат университети юртимизда илмий салоҳияти жиҳатдан кучли учталик олий ўқув юрталари сирасига киради. Бугунги кунда 60 дан ортиқ йўналиш бўйича ўттиз мингга яқин талаба таҳсил олмоқда, - дейди СамДУ кимё факултети декани, доцент Норйигит Мусурмонов. – Биргина кимё факультетининг ўзида 1200 нафар талаба ўқимоқда. Ўқувчиларимиз малакали мутахассислар томонидан сабоқ олиб келишмоқда. Жумладан, Шимолий Каролина университети профессори, Нобел мукофоти лауреати Азиз Санжар, ҳиндистонлик Макеш Кумар, туркиялик Умар Азмун, қозоғистонлик Кенжабек Акмалойли, Аманжон Сагинаев, россиялик Николай Ферапонтов ва Юрий Галеомиддинов каби машҳур академик ва профессорлар онлайн маърузалар билан қатнашмоқда.
- Ҳар бир ота-она фарзандининг келажаги учун қайғуради. Шу мақсадда қизимнинг ўқиши, юртимизга керакли кадр бўлиб етишиши учун барча имкониятларни яратиб беришга ҳамма вақт ҳаракат қилганмиз, - дейди талабанинг отаси Хуршиджон Абдужабборов. – Самарқанд давлат университетидаги шарт-шароитлар, айниқса факультетдаги ўқув лабараторияларни кўриб кўнглимдаги хавотирлардан асар ҳам қолмади. Талабаларимизнинг келажаги ишончли қўлларда эканлигига ҳеч қандай шубҳам йўқ. Самарқанд давлат университети фарзандимнинг тўғри танлови.







Беҳруз Шамсиддинов
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати ходими
Шавкат Акрамов олган суратлар.

