- Тўрт нарса саодат далилидир: тўғри сўз, тавозе, ҳалол касб-ҳунар, сир сақлаш.

- Ёшликда заҳмат чекиб, илм ўргансанг, касб-ҳунар эгалласанг, қариганда роҳат топасан.

- Одоб, бу ёмон сўздан ва ёмон ишдан ўзини тиймоқдир ҳамда ўзининг ҳам, ўзганинг ҳам иззатини сақлаб, обрўсини тўкмасликдир.

- Ёлғон сўзлаш кишининг обрўсини тўкса, ҳазил-мазах ва ўйин одамни беиззат қилади. Хусусан, ҳукумат аҳли агар ҳазил ва мазахга мойил бўлсалар, ҳайбат ва шавкатларига нуқсон етар.

- Ёмонлик – бутун нуқсонлар мажмуидир. Дунёнинг ишлари сиёсатсиз тартибга тушмайди. Агар таълим тарбия ва жазо тўғрисида қонун-қоида бўлмаса, мамлакат ишлари бузилади.

 

Ҳусайн Воиз Кошифий