Самарқанд давлат университети инсон ресурсларини бошқариш факультети талабалари ва Оксфорд университети профессори Раймонд Жозеф Ҳофман иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.

    Тадбир самимий, кўтаринки руҳда ўтказилди. Талабаларга Англия таълим тизими, чет тилида сўзлаш кўникмалари юзасидан қизиқарли маълумотлар берилди.

    - Учрашувдан асосий мақсадимиз талабаларда инглиз тили борасидаги билим ва кўникмаларини ошириш, мулоқот маданиятини шакллантиришдир, - дейди инглиз тили фани ўқитувчиси Шоҳиста Жуманова. - Талабаларимиз учрашувда жуда фаол бўлишди. Улар ўз фикрларини чет тилида аниқ ва равон ифодалашлари учун бу каби суҳбатларни тез-тез ўтказиб туриш муҳим ҳисобланади.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.