Самарқанд давлат университети фахрийлар кенгашига раис тайинланди
Самарқанд давлат университети фахрийлар кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди.
Суҳбатни Самарқанд давлат университети ректори, Олий Мажлис Сенати аъзоси, профессор Рустам Холмуродов очди. Ёш авлодни тарбиялашда нуроний профессор-ўқитувчиларнинг алоҳида ўрни мавжудлигини, улардаги тажриба ва малакадан унумли фойдаланиш лозимлигини, бу талабалар учун катта имконият эканлигини таъкидлади.
Тадбирнинг асосий мақсади университет фахрийлар кенгашига раис сайлаш масаласи эканлиги маълум қилинди. Якунда овоз бериш йўли орқали Самарқанд давлат университети фахрийлар кенгаши раиси этиб, ўзбек тилшунослиги кафедраси профессори Суюн Каримов сайланди.
Самарқанд давлат университети ректори Рустам Холмуродов кенгашнинг келгуси ишларига муваффқият тилади.





Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.
Шавкат Акрамов олган суратлар.

