Профессор Орзимурод Раҳматуллаев хотираси ёд олинди…
Самарқанд давлат университети география ва экология факультетида марҳум, профессор Орзимурод Раҳматуллаев хотираси ёд олинди. 1943-2020 йилларда яшаган олим умрини илм-фанга бағишлади. Устознинг шу кунга қадар уч юзга яқин илмий мақолалари, беш монографияси ва бир қатор дарслик қўлланмалари фан учун хизмат қилди. Орзимурод Раҳматуллаев бакалавр ва магистратура даражалари учун икки юздан ортиқ ҳамда ўнга яқин география фанлари бўйича фалсафа доктори ва фан номзодларига илмий раҳбарлик қилган.
- Самарқанд география мактабини раҳматли устозимиз, профессор Орзимурод Раҳматуллаевсиз тасаввур қилиш жуда қийин. Ҳар жабҳада ўрнак оладиган етук олим эди, - дейди география ва экология факультети декани, доцент Алиқул Равшанов. – Етмиш етти йил умр кўрган бўлсада ярим асрдан зиёд вақт мобайнида география фани учун улкан натижаларга эришди. Кўп йиллар мобайнида Самарқанд давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи география ихтисослиги бўйича Илмий кенгаш раҳбари бўлиб фаолият кўрсатган. Умрининг сўнгги йилларида табиий ресурслардан фойдаланиб, Самарқад шаҳридаги энг баланд жой Чўпон ота тепалигини ободонлаштириш ҳамда туризм оқимини кучайтириш лойиҳаси устида самарали ишларни амалга оширмоқчи эди…


Беҳруз Шамсиддинов
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати ходими
Шавкат Акрамов олган суратлар.

