Ҳурматли қишлоқ хўжалиги ходимлари!

    Қишлоқ хўжалиги қўшимча имкониятларга бой соҳа. Бозорларимиз файзу баракаси, ҳаётимиз фаровонлиги кўп жиҳатдан унга боғлиқ. Зеро, юртимиз замини саҳоватлидир. Шу боис, кейинги йилларда аграр соҳани тубдан ислоҳ қилиш ва уни бозор талабларига мослаштириш ишларига катта эътибор қаратилмоқда.

    Бугунги кунда мамлакатимизда қишлоқ хўжалигида меҳнат унумдорлигини юксалтириш, мавжуд ресурслардан самарали фойдаланиш, инновацион технологияларни кенг қўллашга алоҳида урғу берилмоқда.

    Илғор, замон билан ҳамнафас бугун сиз деҳқон ва фермерларимиз халқ дастурхонини тўкин-сочин бўлишида иссиқ кунларни иссиқга, совуқ кунларни совуқга улаб, эл хизматида булар албатта фидокорона меҳнатингиз самарасидир. Чунки, аҳоли ҳар йили кўпайиб бормоқда. Бу бозорда эҳтиёж ҳам ортиб боряпти дегани. Шундай экан, пайдо бўлаётган эҳтиёжни қондиришнинг энг асосий йўллари бу унумдорлик ва ҳосилдорликни оширишдир.

    Ҳурматли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда фаол иштирок этаётган тадбиркорлар, бобо деҳқонлар, миришкор ғаллакор, боғбон-у соҳибкорлар, илғор пиллакорлар, фермер, аграр соҳа вакиллари!

    Сизларни бугунги “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги ходимлари куни” муносабати билан Самарқанд давлат университети жамоаси номидан чин қалбимиздан табриклаймиз!

    Зеро, халқ, деҳқон бой бўлса, давлат ҳам бой бўлади. Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш стратегияси ҳаётий ва аниқ вазифаларга бой эканлиги, сизларни эзгу ниятларда қилаётган заҳматли меҳнатларингиз шарофатидир.

    Ушбу машаққатли, шу билан бирга маъсулиятли касбингизга ҳамиша улкан муваффақиятлар ҳамроҳ бўлсин. Халқимиз равнақи йўлида ҳеч ҳам чарчаманг. Қишлоқ хўжалигида улкан марраларни забт этишда зафарлар ёр бўлсин. Яна бир бор касб байрамингиз муборак бўлсин!

Ҳурмат билан

Самарқанд давлат университети

агробиотехнология ва озиқ- овқат

хавфсизлиги факультети жамоаси