Менга хайр тиламай кетинг,

Хайрлардан юрагим зада.

Тақдир шамолига тан тутинг,

Йўқса излаб борар безовта.

 

Менга салом йўлламанг ҳаргиз,

Саволларга кўмилмай яшанг.

Ахир, Худо борку кетсангиз,

Ахир, ҳаёт эмасдир башанг!

 

Ғариб кулбам - қаршимдаги қалб,

Ёришади офтоб каби бир.

Менга улкан дардларни сўраб,

Яшашингиз истайман ахир.

 

ЗАНЖИРБАНД

 

Унутганча, «дунё»сидан сакраб ўтсанг

Ва яшасанг. Хулёсини ташлаб ўтсанг.

Кутсанг, кенглик ютолмаган шамолларни,

Дарёсида ювсанг тоза хаёлларни.

Ошиқ бўлиб, тонгга алла айтсанг тўлиб,

Бир кунда минг у дунёдан қайтсанг кулиб,

Ё соғиниб, ё оғриниб севар сени.

Сенчи, мени...

Шаҳризод Шодиев

Самарқанд давлат университети

Филология факультети талабаси