Очиқ дарс: “Бошланғич синфларда сўз туркумлари бўйича умумлаштирувчи дарс ўтказиш”…
Сўнгги йилларда таълим тизимида кириб келаётган янги педагогик технологиялар, инновациялар педагогик-психологик тушунчалар, интерфаол методлар таълим мазмунини ўзгартириб бормоқда.
Самарқанд давлат университети мактабгача ва бошланғич таълим факультетида она тили ўқитиш методикаси фанидан бошланғич ва технологик таълим кафедраси ўқитувчиси Моҳина Аҳророва 3 босқич талабаларга “Бошланғич синфларда сўз туркумлари бўйича умумлаштирувчи дарс” мавзусида очиқ дарс ўтказди. Намунавий дарс ўқитувчи томонидан тайёрланган слайд, савол-жавоблар, тарқатма материаллар асосида замонавий технологиялардан фойдаланилди.
- Бугунги дарсимиз доимгидек қизғин ва баҳс мунозараларга бой бўлди. Дарсда ўнга яқин методалардан фойдаландик, - дейди талаба Ирода Ҳайдарова. – Бу каби бир қатор дарсларнинг ўтказилиши биз талабалар учун амалий ва назарий билимларимизни янада оширишга хизмат қилади. Айниқса, дарс жараёнидаги қизиқарли ва таълим стандартларига жавоб берадиган методалардан фойдаланганлигимиз бизнинг ушбу фанга бўлган қизиқишимизни янада ортишига асос бўлади.



Беҳруз ШАМСИДДИНОВ
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати ходими

