Самарқанд давлат университети хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳат кенгаши раиси, ректор маслаҳатчиси Шарофат Тўхлиеванинг ташаббуси билан ушбу мавзуда давра суҳбати бўлиб ўтди.

    Тадбир самимий, очиқ мулоқот тарзида ўтди. Уни университет ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори Зебинисо Раҳмонова очди.

    Тадбирда вилоят Ички ишлар бошқармаси масъуллари, соҳа мутахассислари ва талабалар иштирок этди.

    Ёшларга зўравонликни олдини олиш, тазйиқ ўтказиш муаммонинг ечими эмаслигини, ҳар бир ишни осонлик билан ҳал қилиш лозимлиги ва бошқа мавзуларда керакли маълумотлар берилди.

    Шунингдек, вилоят ИИБ йўл ҳаракати хафвсизлиги бошқармаси бошлиғи ўринбосари Аҳмаджон Жўраев, шаҳар ИИОФМ бошқармаси хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори Дилора Хотамова, шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиника шифокори Клара Усмоновалар ҳам ўз маърузалари билан иштирок этиб, мавзуга доир турли маълумотлар берди.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.

Шавкат Акрамов олган суратлар.