Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси халқимиз сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг юксак намунасидир. Ушбу тантанали байрам Ўзбекистон бўйлаб кенг нишонланмоқда.

    Самарқанд давлат университети филология факультети ҳамда 1-сонли Меҳрибонлик уйи билан ҳамкорлигида “Конституция - бахтимиз қомуси” шиори остида тантанали байрам тадбири ўтказди.

    Тадбирда филология факультети талабалари ҳамда Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари фаол иштирок этди.

    Тадбирни факультет тютори Гулбаҳор Мустафоқулова очиб, байрам билан барча ёшларни муборакбод этди. Меҳрибонлик уйи директори Мавжуда Фахриддинова ёшларнинг илм олишига, ўқишларига омад ва зафарлар тилаб, ўзининг самимий тилакларини изҳор этди.

    Сўнгра бадиий чиқишларга навбат берилиб, ижро этилган куй-қўшиқлар иштирокчиларга кўтаринки кайфият бағишлади.

    Якунда тадбирда фаол иштирок этган барча ёшларга эсдалик совғалари топширилди.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.