Университетимизга Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси таълим ҳамкорлиги бўйича атташеси Серж Беллини ташриф буюрди.

    Самарқанд давлат университети агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги факультети декани Тошпўлот Ражабов билан ўтказилган музокарада университетимизда “Кампус Франц” бўлимини очиш масаласи муҳокама этилди.

    Серж Беллини Самарқанд давлат университети нафақат Ўзбекистон, балки Осиёда ўз ўрнига эга бўлган университетлардан бири эканлигини таъкидлаб, ўзаро ҳамкорлик икки тараф учун ҳам манфаатли  бўлишини айтиб ўтди.

    Шунингдек, университетимизнинг француз тили ўқитувчилари ва талабалар билан давра суҳбати ташкил этилиб, бугунги кунда таълим тизимида олиб борилаётган ўзгаришлар юзасидан фикрлар алмашилди.

    Якунда, нуфузли меҳмонларга университетимизнинг тарихий кўринишлари акс этган эсдалик совғалари топширилди.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.

Шавкат Акрамов олган суратлар.