Тонгги руҳият
- Қуёш нурларини беркитиб бўлмаганидек, ҳақиқатнинг чироғини ҳам сўндириб бўлмайди.
- Ўқи, илмли бўл, ёки илмга таяниб иш тутадиган бўл, лоақал илмни тинглаб эшитадиган бўл, аммо тўртинчи бўлма, чунки касодга учраб ҳалок бўласан.
- Гарчанд узоқ умр кўрган бўлсаларда, кўп одамлар ғўр ва тажрибасиздир.
- Кўпича тил билан етказилган жароҳат қилич билан етказилган жароҳаьдан оғирроқдир.
- Ўзини сахий, мард ва ҳиммати баланд кўрсатиб, аслида хору зор, ҳақир ва қадри тубан бўлган одамлардан қўрқ, токи бир кун ўзларининг хасисликлари бирла онгсизликдан мард одамни тузоқларига туширгайлар.
- Ҳалол-покиза киши доимо хотиржаму тинчликдадир, юировга хиёнату ёмонлик қиладиган киши эса ҳалокатга гирифтордир.
Маҳмуд аз-Замахшарий

