Ижтимоий ишга ўқитишни профессионаллаштиришга бағишланган семинар бўлиб ўтди
Самарқандда вилоят Ижтимоий иш мактаби ассоциацияси иш бошлади. Шу муносабат билан ижтимоий ишга ўқитишни профессионаллаштиришга бағишланган семинар бўлиб ўтди.
Семинарда Самарқанд давлат университети профессор-ўқитувчилари, халқаро экспертлар ва соҳа вакиллари иштирок этди.
Ушбу ассоциация аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш тизимида “ижтимоий иш ходими” мақомини мустаҳкамлашга кўмаклашиш, ижтимоий иш бўйича таълим стандартларини ривожлантириш, ассоциация аъзоларини хорижий олий ўқув юртлари ва илмий муассасаларга ўқиш, малака ошириш учун юборишни ўз олдига мақсад қилиб олган.





Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.
Шавкат Акрамов олган суратлар.

