Самарқанд давлат университети агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги факультетида футбол спорт тури бўйича “Декан кубоги” бўлиб ўтди. Мусобоқада 9 жамоа жисмоний тайёргарликларини синовдан ўтказишди. Финалда факультетнинг 202-гуруҳ талабалари ғолибликни қўлга киритиб, “Декан кубоги”га сазовор бўлди. 

    - Бу каби бир қатор спорт мусобоқаларнинг ўтказилиши, ҳам жисмоний, ҳам руҳий тайёргарлигимизни янада оширишга хизмат қилади - дейди талаба Нўмон Жумаев. – Қолаверса, бу тадбирларнинг тез-тез бўлишига талабаларнинг ўзлари хайриҳоҳдирлар. Бўш вақтимизни мазмунли ўтиши учун Самарқанд давлат университетида барча шароитлар яратилган. Биз эса бундан мамнунмиз.

    Мусобоқа сўнгида иштирокчилар эсдалик совға ва дипломлар билан тақдирланди.

Беҳруз ШАМСИДДИНОВ
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати ходими
Шавкат Акрамов олган суратлар.