Савол:

    Ҳамма нарса ғашимга тегаяпти, ҳаттоки яқин дўстим билан бирга юриш ҳам. Иложи борича ёлғиз қолсам дейман, аммо ёлғизлик баттар мени азоблаяпти. Кайфиятим тез тушиб кетади, нима қилсам бўлади?

    Аноним

Жавоб:

    Ёлғизлик ўзини паст баҳолайдиган, “мен”и юқори бўлмаган одамларга хосдир. Улар кўп ҳолларда ўзини ҳурмат қилишни ҳам билишмайди ва бу ҳолат стресс, депрессияга олиб келиши мумкин. Сизни ёлғиз қолишни хоҳлашингизга, айрим сабаблар бўлиши мумкин: яқинларнинг етишмаслиги, хотирадаги муаммолар, молиявий қийинчиликлар, касаллик, қўрқув ва бу омиллар сабаб, сизда кайфиятингизни тез тушиб кетишига олиб келади. Мулоқотдан қочасиз....Ким биландир очиқ суҳбатлашиш сиз учун жуда катта воқеа. Ана ундан кейин “Нега мени тушунишмайди?” деб, хафа бўласиз. Фаоллик кам, ўз оламингизда яшайсиз. Бу ишингиз сизнингча тўғридир, лекин хақиқий ҳаёт тасаввурингиздан анча фарқ қилади. Ўзингизни қўлга олинг. Қилсаммикан эмас, қила оламан денг. Кунингиз, ҳаётингиз қандай ўтиши бу сизнинг танловингизга боғлиқ. Бугун шунчаки хурсандчиликни танланг. Оила аъзоларингиз, дўстларингиз даврасида бўлишга интилинг. Ҳатто қоқилиб тушсангиз ҳам хурсанд бўлинг, юраётганингиз учун шукрона айтинг!

Ситора Умматова

Самарқанд давлат университети

Умумий психология кафедраси ўқитувчиси