Тонгги руҳият
Тонгги руҳият
- Модомики, доноларча жавоб беришни хоҳлар экансан – доноларча савол бер.
- Киши ўзганинг бахтидан бахт топса, у ҳақиқий яшаган ҳисобланади.
- Ким сабрли бўлса - ўша ҳақдир.
- Агар кимдир янгиликдан сўз очса, одамлар бор кучи билан унга қаршилик қилади. Улар ўзларини бамисоли кар-соқовдек тутишади, янгича қарашга нафрат билан муносабатда бўлишади, шу тарзда янги ҳақиқат ўзига йўл топишига узоқ вақт зарур бўлади.
- Дадил фикрлар шашка ўйинидаги олдинги қатор доналари вазифасини бажаради: улар ҳалок бўлса-да, ғалабани таъминлайди.
- Бекор ўтган умр, бу – барвақт ўлим топши демакдир.
- Ҳар куни ақалли битта қўшиқ эшитиш, яхши расм кўриш ва илож бўлса, истаган бир ҳикматли сўзни ўқиб олиш даркор.
- Одамлар сенга мослашишини талаб қилиш – кечириб бўлмас аҳмоқлик.
Иоганн Вольфганг Гёте

