Самарқанд давлат университетида Конституциямизнинг 29 йиллиги муносабати билан байрам шодиёналари бўлиб ўтди. Ушбу тарихий кун муносабати билан йил давомида фидокорона меҳнат фаолияти олиб борган 300 га яқин профессор-ўқитувчилар, 40 нафар фаол ва иқтидорли талабалар университет ректори, Олий Мажлис Сенати аъзоси, профессор Рустам Холмуродовнинг тегишли буйруғига асосан пул мукофотлари ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

    Пул мукофотларининг сертификатлари ва эсдалик совғаларини университет ректори номидан ўқув ишлари бўйича проректор Аҳмаджон Солиев, ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Зебинисо Раҳмонова ҳамда университет бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси раиси Шавкат Маҳматмуродовлар топширди.

    Шунингдек, тадбирнинг бадиий қисмига навбат берилиб, талабалар томонидан тайёрланган куй-қўшиқлар иштирокчилар кайфиятига янада кўтаринкилик бағишлади.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.

Шавкат Акрамов олган суратлар.

r.