Самарқанд давлат университетида вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Зебинисо Шодиева ҳамда университетнинг битирувчи талабалари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.

    Тадбирни университет ўқув ишлари бўйича проректори Аҳмаджон Солиев очди.

    Зебинисо Шодиева талабаларни эҳтиёжга қараб иш билан таъминлаш лозимлигини, бунинг учун туман мутасаддилари ҳам учрашувга таклиф этилганини айтиб ўтди. Шунингдек, жорий ўқув йилида 908 нафар Самарқанд давлат университети битирувчи талабалари халқ таълими соҳасига ишга олинганини айтиб ўтди.

    Хусусан, ҳозирда биргина Самарқанд шаҳрида 104 нафар, Ургут туманида 116, Пастдарғом туманида 107 нафар университет талабалари  меҳнат фаолияти олиб бормоқда.

    Давра суҳбатида қайси туманлар учун қандай мутахассис кераклиги ҳақида маълумот берилди.

    Психология ва ижтимоий муносабатлар факультети талабаси Рамзжон Раупов ҳам  ўз туманида жойлашган мактабда психолог йўқлиги ҳақида мурожаат қилди. Бошқарма бошлиғи бу мурожаатни ижобий ҳал этишга сўз берди.

    Шунингдек, келгусида туман бўлимлари бошлиқлари ҳам мутахассислар эҳтиёжига кўра талабалар билан учрашиб, иш таклиф этиш юзасидан кўрсатмалар берилди.

    Уларни дастлабки курслардан профессионал педагог этиб тарбиялаш юзасидан фикрлар алмашилди.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.

Шавкат Акрамов олган суратлар.