Ўзбекистон Республикаси Конституцияси - бахтимиз пойдевори
Самарқанд давлат университети психология ва ижтимоий муносабатлар факультетида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси - бахтимиз пойдевори” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Уни факультет декани, профессор Шаҳзода Негматова очиб, барча иштирокчиларни байрам муносабати билан табриклади.
- Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси халқимиз сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг юксак намунасидир, - дейди СамДУ психология ва ижтимоий муносабатлар факультети доценти, Олмос Турсунова. – Бугунги кунгача конституциямиз асосида барча жабҳаларда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Таълим, иқтисод, сиёсий ва ҳарбий салоҳиятимиз юксалиб, фуқароларимизнинг тафаккури тобора ўсиб бормоқда.
Шунингдек, тадбир давомида факультет талабалари томонидан тайёрланган филм намойиш этилиб, мавзуга оид қизиқарли саҳна кўринишлари намойиш этишди.








Беҳруз ШАМСИДДИНОВ
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати ходими.
Шавкат АКРАМОВ олган суратлар.

