Илмий-амалий анжуман: “Иқтисодиётни рақамлаштириш шароитида ҳудудий саноат ишлаб чиқаришини ривожлантириш стратегияси”…
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат Бошқаруви академияси Самарқанд вилоят бўлимида “Иқтисодиётни рақамлаштириш шароитида ҳудудий саноат ишлаб чиқаришини ривожлантириш стратегияси” мавзусида илмий семинар бўлиб ўтди. Анжуман Самарқанд давлат университети тармоқлар иқтисодиёти кафедрасининг илмий тадқиқот иши мавзуси билан боғлиқ.
Илмий семинарда маърузачилар ҳозирги даврда Самарқандда фаолият юритаётган саноат корхоналари ҳолатини таҳлил қилиб, ушбу тармоқни рақамлаштириш, маҳаллийлаштириш, қайта ишлашни такомиллаштириш, инновацион маҳсулотларни ишлаб чиқариш муаммолари ва истиқболлари бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.
СамДУ Инсон ресурсларини бошқариш факультети профессорлари ушбу мавзу юзасидан кафедранинг илмий иши билан боғлиқлиги ва унинг долзарблиги тўғрисида алоҳида тўхталиб ўтди.
Магистратура бўлими бошлиғи Нигора Низомова сўзга чиқиб, ҳозирги давр магистрлари замон талабига жавоб бера оладиган даражадаги мутахассислар бўлиб етишида бундай илмий семинарларнинг аҳамияти ва роли катта эканлигини таъкидлади.







Беҳруз ШАМСИДДИНОВ
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати ходими
Шавкат АКРАМОВ олган суратлар

