Мен охирги пайтда тез-тез чўчийдиган бўлганман. Ҳаттоки, тушларимда ҳам қўрқиб чиқябман. Бу эса мени даҳшатга солмоқда. Қандай қилиб бу ҳолатдан чиқсам бўлади?

    Аноним

Жавоб:

    Дунё олимлари томонидан ўтказилган қатор тадқиқотлар натижаси маълум қилишича, инсон зотини тинимсиз безовта қилиб турувчи 100 дан ортиқ қўрқув турлари мавжуд экан. Гарчи бу қўрқувлар кенг тарқалган ва ҳатто алоҳида тадқиқотлар ўтказилиши учун сабабга айланган бўлса-да, ҳаммаси жамланиб фақат икки турга бўлинар экан. Яъни АСОСЛИ ва АСОССИЗ.

    Асосли турини, мутахассислар инсон учун зарур ва ҳатто унинг ҳаёти учун муҳим деб тан олишса, асоссизи эса чинакамига инсоннинг ҳам маънавий, ҳам жисмоний тугашига сабаб бўлади. Биринчи ўринда сизни қандай қўрқув безовта қилмоқда, шуни аниқлаш лозим. Бунда албатта сиз билан суҳбат қилиш жуда ўринли бўлади. Агар асоссиз қўрқувлар бўладиган бўлса, маслаҳатим қўрқувингизнинг юзига тик боқинг! Агар сизда галлуцинация яъни кўзингизга ҳар қандай одамлар, ҳайвонлар, номаълум нарсалар ёки овозлар эшитилиб кўринаётган бўлса, унда зудлик билан психологга мурожаат қилинг.

Дилдора Сулаймонова

Самарқанд давлат университети

Психология назарияси ва амалиёти кафедраси ўқитувчиси