Самарқанд давлат университети юридик факультетида “Конституция-қонун пойдевори” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Маънавий-маърифий кечани факултет декани, доцент Раҳматулло Мирзаев очиб бериб, конституциянинг тарихи ҳақида маълумот бериб, ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирди.

    - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси – ислоҳотларнинг муҳим пойдевори. Асосий қонунимизда белгилаб қўйилган қоида ва тамойиллар ҳаётимизни янада осойишта ва фаровон этишга хизмат қилмоқда, – дейди СамДУ доценти Раҳматулло Мирзаев. – Мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этишда, қонун устуворлигини таъминлашда Конституциямизнинг ўрни ва аҳамияти беқиёс. Барчага Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 29 йиллиги муборак бўлсин!

    Шунингдек, тадбир давомида талабалар томонидан ижро этилган бадиий чиқишлар, куй-қўшиқлар томошабинларни хушнуд қилди.

Беҳруз Шамсиддинов
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати ходими
Шавкат Акрамов олган суратлар.