Савол:

    Мен ўзимда хотиржамликни шакллантириш учун, кўп усуллардан фойдаландим. Ёлғиз сайр қилдим, медитатасия қилдим ва дўстларим билан саёҳатга чиқдим. Лекин мен хотиржам бўлолмаябман. Илтимос ҳаётий мисоллар асосида аниқроқ қилиб жавоб берсангиз?

    аноним

Жавоб:

    Ассалому алейкум, хурматли мурожаатчи сиз тасвирлаётган холат сиз ўйлагандан кўра анча чуқурроқ бўлишими мумкин.  Яъни сизда эмоционал толиқиш синдроми бўлиши мумкин.  Илк бор бу ҳолатни 1974 йилда психатрия бўйича мутахассис Г. Фреденберг аниқлаган.  Унинг фикрича эмоционал толиқиш синдромининг аломатлари доимий толиқишни ҳис қилиш, соғликдаги муаммолар, тез ғазабланиш, уйқудаги муаммолар, ён атрофдагиларга салбий муносабатда бўлиш, ишдаги ёки ўқишдаги иш фаолиятининг сусайиши, доимий хавотир ҳисси, хотиржамликнинг йўқолиши.  Агарда сизда мана шундай аломатлар кузатилаётган бўлса, демак сизда эмоционал толиқиш синдроми бўлиши мумкин.  Бундай холат сизда бирданига пайдо бўлиб қолмаган, балки йиллар давомида шаклланган.  Эътиборсиз қолдирилган эҳтиёжлар, доимий стресс холати, яшаш ёки иш жойингиздаги носоғлом психологик муҳит, сизга нисбатан доимий равишдаги ноҳақликлар ҳам сабаб бўлади.  Бу узоқ йиллар давомидаги руҳий жараён бўлиб, бу ҳолатдан бир ҳафта ёки бир ойни ичида чиқиб бўлмайди, балки йиллар кетиши мумкин. Сиздаги ҳолат йиғилиб йиллар давомида тўпланган бўлса, бундан қутилиш учун ҳам баъзида йиллар кетиши мумкин.  Сизга тавсиям бир ойда бир марта ўзингиз учун бирон янги кийимми буюмми сотиб олинг. Бу ўзингизга бўлган ишончни кўтаради, сизга ёқимли бўлган инсонлар билан суҳбатлашинг. Ўз эҳтиёжларингизни яъни ҳам психологик ҳам физиологик эҳтиёжларингизни қондиринг. Илмли, салоҳиятли инсонлар билан суҳбатлашинг, кимгадир яхшилик қилиш ҳам сизнинг руҳиятингизга озуқа бўлади ва ички хотиржамлик ҳис этасиз.  Бундан ташқари сизни безовта қилаётган ўй фикрлар ҳамда муаммоларни бартараф этинг.  Агарда ушбу ҳолатлардан кейин ҳам сизда юқоридаги муаммолар кузатилса, бизга мурожаат қилинг, биз сизга ёрдам беришга доимо тайёрмиз.

Дилдора Сулайманова

Самарқанд давлат университети

Психология назарияси ва амалиёти кафедраси ўқитувчиси