Самарқанд давлат университети талабаларни турар жой билан таъминлаш ишларини мувофиқлаштирувчи бўлими бош мутахассиси Мусурмон Хотамов, география ва экология факультети тютори Феруддин Турехановлар ижарада яшовчи талабаларнинг яшаш шароитларини ўрганди.

    География ва экология факультети талабалари Гўзал Олимбоева, Моҳинисо Муродуллаева, Нозима Маматовалар Гўри Амир маҳалласи, М.Умаров кўчасида истиқомат қилади. Талабаларнинг яшаш шароитлари ўрганилиб, қиш мавсумида ис гази ва иситиш мосламаларидан фойдаланишда эҳтиёткорлик юзасидан керакли маслаҳатлар берилди.

    Талабаларнинг ўқиши, билим олиши, қизиқишлари юзасидан фикрлар алмашилди.

Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.
Шавкат Акрамов олган суратлар.