Ётоқхона истиқомат қилувчи талабалар рағбатлантирилди
Самарқанд давлат университети филология факультети хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳат кенгаши томонидан 3-декабр “Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан 5-сонли талабалар турар жойида истиқомат қилувчи ёшлар билан давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбирни факултет маслаҳат кенгаши раиси Роҳила Сувонова кириш сўз билан очиб, сўнгги йилларда талабалар учун яратилаётган кўплаб имкониятларга тўхталиб ўтди. Хусусан, Самарқанд давлат университетида талабалар учун жорий этилаётган стипендиялар ҳақида маълумот берди.
Шунингдек, давра суҳбатида фаол иштирок этган талабалар эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди.






Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.
Шавкат Акрамов олган суратлар.

