Самарқанд давлат университети тарих факультети “Мозийдан садо” тўгарагининг навбатдаги сони “Конституция - бош қомусимиз” мавзусида бўлди. Тадбир кўтаринки кайфиятда ўтказилди.
Талабалар конституцияга бағишланган тарихий саҳна кўринишлари намойиш этди. Шунингдек, конституция ҳақида турли фикр-мулоҳазалар алмашдилар.
- Конституция давлатнинг муҳим рамзларидан бири. У давлатнинг мустақиллигини асословчи омилдир, - дейди Самарқанд давлат университети Ўзбекистон тарихи кафедраси мудири, доцент Гўзал Нормуродова. - Конституция – бахтимиз кафолати, ҳаётимизнинг муҳим мезони ҳисобланади. Бизнинг фаолиятимизни мувофиқлаштирувчи барча қонунлар борки, конституциядан келиб чиқиб белгиланади, қабул қилинади.






Беҳруз Шамсиддинов,
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати ходими.
Шавкат Акрамов олган суратлар.

