Қадим халқларимизни узоқ йиллар давомида маданий, савдо ва иқтисодий жиҳатдан боғлаб келган Буюк Ипак йўли милоддан аввалги иккинчи асрда вужудга келган.

    Ушбу йўл халқлар ўртасидаги энг муҳим савдо йўли бўлганлиги учун муҳим ва аҳамиятли ҳисобланган. Она шаҳримиз Самарқанд йўлнинг энг муҳим чорраҳаларидан биридир.

    Самарқанд давлат университети санъатшунослик факультети талабаси Носир Тагиров томонидан “Қайта тикланган карвон” лойиҳаси университет ректори, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов томонидан қўллаб-қувватланди.

    - Ушбу карвонимизда 12 туя мавжуд бўлиб, Буюк Ипак йўлида жойлашган 12 энг муҳим мамлакатларнинг манзаралари акс эттирилган. Ҳар бир туяга 4 тадан расм жойланган бўлиб, бунда ўша давлатларнинг маданиятини, урф-одатлари ва ўша даврдан қолган қадимий жойларини акс эттиришга ҳаракат қилганмиз.

    Маълумот учун, ушбу “Қайта тикланган карвон” университет бош биносида жойлашган бўлиб, нуфузли меҳмонлар ўз ташрифларини уни кўздан кечиришдан бошлайдилар. 

Отабек Саъдуллаев,
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати ходими.
Шавкат Акрамов олган суратлар.