Самарқанд давлат университети мактабгача ва бошланғич таълим факультети талабаларининг ота-оналари учун давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирни факультет декани, доцент Сирожиддин Ўроқов очиб берди. Ота-оналарга, университет ҳаёти, баҳолаш тизими, яратилган имкониятлар бўйича батафсил маълумотлар берилди.

    - Фарзандим ҳозир иккинчи босқичда ўқийди. Самарқанд давлат университетидаги яратилган барча шароитлардан мамнунмиз, - дейди талабанинг отаси Бахтиёр Раббимов. – Фарзандим олий таълимда таҳсил олишни бошлагандан кейин унинг илмий салоҳияти, дунёқараши аввалгига нисбатан кенгайган. Бу албатта унинг таълим олаётган муҳитига боғлиқ. Мени янада қувонтиргани шундаки, тюторлик лавозимининг жорий этилгани. Биз ота-оналар фарзандларимизнинг ўқиши ва яратиб берилган шароитларидан кўнглимиз тўқ.

Беҳруз ШАМСИДДИНОВ
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати ходими
Шавкат АКРАМОВ олган суратлар