Давра суҳбати: ““Конституция-бахтимиз қомуси”…
Самарқанд давлат университети физика факультетида “Конституция-бахтимиз қомуси” ва “Коррупсия тарақиёт душмани” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Йиғилишда факультет декани, Ички Ишлар ходими, СамДУ коррупсияга қарши курашиш бўлими бошлиғи маърузалари билан қатнашди.
- Ёшларнинг ҳуқуқий билимини бойитиш, сиёсий салоҳиятини юксалтириш демократик жамият барпо этишнинг муҳим шартидир, - дейди физика факультети декани, доцент Рустам Ражабов. - Юксак ҳуқуқий маданият инсон баркамоллигининг энг муҳим жиҳати саналади. Ҳуқуқий маданиятни шакллантиришда таълим муассасаларида ташкил этиладиган машғулотлар, очиқ дарс ва тадбирлар муҳим аҳамият касб этади.
- Коррупсияга қарши курашда халқаро бирдамлик ва ҳамкорликни таъминлаш давр талабига айланмоқда, - дейди СамДУ коррупсияга қарши курашиш бўлими бошлиғи Рўзиқул Абриев. - Коррупсия иқтисодий ўсишга ва оммавий фаровонликни оширишга тўсқинлик қилувчи куч саналади. Шунинг учун унга қарши курашмасдан туриб, жадал иқтисодий ўсишни ва ижтимоий муаммоларнинг самарали ечимини таъминлаб бўлмайди.




Беҳруз Шамсиддинов
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати ходими
Шавкат Акрамов олган суратлар

