Самарқанд давлат университетида адабиётшунос олим Умарали Норматовнинг 90 йиллиги нишонланди
Самарқанд давлат университетида Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, адабиётшунос олим Умарали Норматовнинг 90 йиллиги муносабати “Машҳур адабиётшунос олим ва етук мунаққид” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирни СамДУ филология факультети декани, профессор Азамат Пардаев очди.
Вилоят маънавият ва маърифат маркази, Ёзувчилар уюшмаси билан ҳамкорликда ташкил этилган мазкур тадбирда ҳукуматимиз томонидан миллий адабиётимизни кенг тарғиб қилиш, унинг ривожига ҳисса қўшган адиблар ҳаёти ва ижодини чуқур ўрганиш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида маълумот берилди.
Хусусан, тадбирда сўз олганлар шоир ҳаёти ва ижодидаги ютуқлари, олиб борган илмий изланишлари эътироф этди.
Шунингдек, тадбирда талабалар томонидан шоир ижодидан тайёрланган бадиий чиқишлар иштирокчиларга кўтаринки кайфият бағишлади.



Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.
Шавкат Акрамов олган суратлар.

