Самарқанд давлат университети ҳамда ЎзРФА В.И.Романовский номидаги Математика институти Самарқанд бўлинмаси билан ҳамкорликда жорий йилнинг 17,18-декабр саналарида математика фанидан университет олимпиадаси ўтказилади. Бунда СамДУнинг 1-3 босқич талабалари иштирок этишлари мумкин. Ғолиб бўлган талабалар моддий ва маънавий рағбатлантирилади.

    Олимпиада икки босқичда яъни тест ва ёзма иш шаклида ўтказилади. Биринчи босқичда тўплаш мумкин бўлган энг юқори баллнинг камида 55 фоизини тўплаган талабалар иккинчи босқичида иштирок этади.

    Қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтишингиз мумкин: https://forms.gle/AsUd1s5R5MbG9naa7  

    Бу ҳақида батафсил маълумот олиш учун Иқтидорли талабаларнинг илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этиш бўлимига мурожаат қилинг.

Беҳруз Шамсиддинов

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати ходими