Давра суҳбати: ОИТСга қаршимиз
Самарқанд давлат университети биология факультетида ОИТС га қаршимиз мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Йиғилишда Самарқанд вилоят СПИД маркази лаборатория бўлими шифокори Жаҳонгир Ширинбоев ҳамда биология факультети профессор-ўқитувчилари ўзларининг маърузалари билан қатнашди.
- ОИВ – одам организмидаги иммунитет танқислигини келтириб чиқарувчи вирус. ОИВ инфекцияси эса– одамнинг иммунитет танқислиги вируси юқганлиги оқибатида келиб чиқадиган сурункали юқумли касаллик, - дейди шифокор Жаҳонгир Ширинбоев. - ОИВ билан зарарланган шахсда ташқи кўринишдан касаллиги сезилмайди. Инсон ўзини соғлом ҳис этади, касаллик белгилари намоён бўлмайди. Касалликнинг яширин даври 3–6 ойдан 10 йил ва ундан ҳам кўпроқ давом этиши мумкин. Касаллик вирусининг манбаи бемор ва одам иммунитети танқислиги вирусини ташиб юрувчи шахслар ҳисобланади.
Шунингдек тадбир давомида талабаларга мавзуга доир филм намойиш этилиб, касалликдан сақланиш тўғрисидаги алоҳида кўрсатмалар берилди.





Беҳруз Шамсиддинов
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати ходими
Шавкат Акрамов олган суратлар.

