Самарқанд давлат университети талабаси “Сиёсий нонушта” лойиҳаси иштирокчиси
Самарқанд давлат университети психология ва ижтимоий муносабатлар факультети талабаси, “Келажак лидерлари” клуби аъзоси Хуршида Раҳмонова клуб томонидан ташкил этилган "Сиёсий нонушта" лойиҳасида иштирок этди. Ушбу лойиҳа кўп йиллик тажрибага эга бўлган Иштихон туман ҳокими Шуҳрат Негматов билан бўлиб ўтди.
Шуҳрат Худойбердиевич ўзининг кўп йиллик фаолияти ҳақида сўзлар экан, Самарқанд давлат университетида таълим олган вақтларини алоҳида эътироф этди. Ушбу масканнинг ҳозирги кунда ҳам замонавий ва етук кадрлар етиштириб бераётганини алоҳида таъкидлади. Шунингдек, фаолияти давомида дуч келган қийинчиликлари, мавжуд тўсиқлар ва уларни енгиб ўтиш ҳақида ўзининг тавсияларини бериб ўтди. Шунингдек лидерларга илм ягона натож эканлиги, билим олишдан эринмаслик кераклигига тўхталиб ўтди.

Суҳбат самимий руҳда бўлди. Якунда томонлар ўзаро эсдалик совғалари алмашдилар.

