Самарқанд давлат университети математика факулmтети талабалари учун Шимолий Кавказ федерал университети билан ҳамкорликда илмий семинар ташкил этилди.

    Семинар “Касрли дифференсиал тенгламалар ва уларни ечишнинг сон усуллари” ва “Тарқалган муҳитларда шифрланган маълумотларни қайта ишлашнинг математик модели, усуллари ва алгоритмлари” мавзуларида бўлиб ўтди.

    - Ушбу семинар талабаларимиз учун фойдали бўлмоқда, - дейди математика факультети декани Ҳайдар Рўзимуродов. – Университетимизнинг халқаро ҳамкорлик соҳасида олиб бораётган манфаатли алоқалари таҳсинга сазовор. Биз бугун биргаликда турли мунозаралар уюштирдик, аниқ фанлар йўналишида таълим бериш каби мавзуларда фикр алмашдик. Бу, айниқса, талабаларимиз учун фойдалидир.

Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати
Шавкат Акрамов олган суратлар.