Давра суҳбати: “Зўравонликка қаршимиз” …
Самарқанд давлат университети география ва экология факультетида “Зўравонликка қаршимиз” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Йиғилишда Самарқанд шаҳар ИИБ, СамДУ мутасадди вакиллари қатнашди.
- Бугунги кунда жамиятимизда учраб тураётган бир нохуш ҳолат борки, уни бартараф этишда барчамиз бирлашишимиз лозим, - дейди Самарқанд шаҳар ИИБ подполковниги Зарифа Шаропова. - Бу ҳам бўлса, хотин-қизларнинг зўравонлик ва тазйиққа учрашишини олдини олиш. Давлатимиз раҳбарининг шахсий ташаббуслари билан сўнги йилларда мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган бир қатор ислоҳотлари амалга оширилди.
Шунингдек, тадбир сўнгида мавзуга доир савол жавоблар ҳамда филм намойиш этилди.





Беҳруз Шамсиддинов
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати ходими
Шавкат Акрамов олган суратлар

