Биз олдинги саҳифаларимизда тушкун кайфият ҳақида гаплашган эдик. Энди тушкун кайфиятдан халос бўлишни ўрганамиз.

    Тушкун кайфиятдан чиқиш учун...

    Табассум қилинг. Бугун ўзингизни ва кимнидир хурсанд қилиш учун шунчаки табассум қилинг. Бу сизнинг ҳаётингизни энергия ва илиқлик билан тўлдиради.

    Ҳэч бўлмаганда озгина меҳр билан ҳамма нарсага қаранг. Биз юрамиз ва қоқиламиз. Бу ҳар доим содир бўлади ва ҳэч нарса қилиш мумкин эмас. Йиғламанг, ўзингизни қўлга олинг, табассум қилинг, йўлингизда давом этинг. Ҳатто энг қора тун ҳам ўз ниҳоясига етади ва тонг отади. Асосийси, уни кутиш керак.

    Қилган ишларингиздан роҳатланинг. Ҳар куни қиладиган ишингизни севинг, акс ҳолда сизнинг ҳаётингиз рангсиз бўлиб қолади. Фақат хурсанд қиладиган ишни қилинг. Сиз қилаётган ишингизни иштиёқсиз бажарсангиз, ҳаттоки катта пул келтирадиган бўлса ҳам ҳаётингиз охир-оқибат бўшлиқ билан тўлдирилади.

    Кўзгуга қаранг ва қаршингиздаги одамни қанчалик яхши кўришингизни айтинг. Ўзингизни кимлигингиз учун севинг. Кўзгудаги инсонга табассум қилинг ва у сизга яна табассум қилади.

    Ўз истакларингизга “ҳа” деб айтинг. Зерикиш ва хиралик....Ўз истакларингиз учун қадам ташлашни бошланг ва дунё сизга кулиб боқади.

Ситора Умматова

Психология ва ижтимоий муносабатлар факультети,

Умумий психология кафедра ўқитувчиси