Уй шароитида якка тартибда таълим олувчи мактаб ўқувчилари ҳолидан хабар олинди
Самарқанд давлат университети ректори, Олий Мажлис Сенати аъзоси, профессор Рустам Холмуродов уй шароитида якка тартибда таълим олувчи мактаб ўқувчилари ҳолидан хабар олди.
Шоҳруз Исматов 30-мактабнинг 1-синф ўқувчиси. У Даун синдромига қарши курашиш билан бирга таълим олиш учун ҳаракат қилмоқда. Рустам Холмуродов Шоҳруз билан суҳбатлашар экан, унинг ўқишларига омад ва юксак марралар тилади.
Ушбу мактабнинг 2-синф ўқувчиси Савлатбек ҳам китоб мутолаасига, хусусан математика ва адабиёт фанларига қизиқади.
Рустам Холмуродов Савлатбекнинг орзулари ҳақида сўради.
- Мен катта бўлсам олим бўлмоқчиман. Математика фанини яхши кўраман. Сиз билан кўришганимдан қувондим. Энди янада яхшироқ ўқийман. Худо хоҳласа тузалиб, Самарқанд давлат университетига ўқишга кирмоқчиман, - дейди Савлатбек Исматов.
Рустам Холмуродов Савлатбекка омад ва соғлик тилади.





Отабек Саъдуллаев,
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати ходими.
Шавкат Акрамов олган суратлар.

