Самарқанд давлат университетининг 7 сонли талабалар турар жойида байрам кайфияти ҳукмрон...
Самарқанд давлат университети Ёшлар етакчиси Аллаёр Норбоев 7 сонли талабалар турар жойида истиқомат қилувчи ёшлар билан суҳбатлашди. Уларнинг яшаш шароитлари, фикрлари, ўқиш жараёнлари билан қизиқди.
- Ётоқхонамизда барча шароитлар мавжуд, - дейди филология факультети талабаласи Орзигул Бекмурадова. – Бу ер бизнинг иккинчи уйимиз. Доим саранжом. Ошхоналар, кир ювиш машиналари, иситиш тизими яхши йўлга қўйилган. Ётоқхонамизда байрам кайфияти ҳукмрон. Биз талабалар учун мана шундай қулай имкониятлар яратиб бераётган университетимиз ректорига алоҳида миннатдорлик билдираман.
Шунингдек, талабаларга университет ҳаётида фаол бўлиш, илмий ва публицистик мақолалар ёзиш ва матбуотда эълон қилиў юзасидан маълумотлар берилди.








Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.
Шавкат Акрамов олган суратлар.

