Давра суҳбати
Самарқанд давлат университети рақамли технологиялар факултетида ёнғин билан боғлиқ бўлган фавқулодда вазиятларни олдини олиш бўйича давра суҳбати бўлиб ўтди. Семинарда Самарқанд вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси, СамДУ Фуқоролар ҳимояси ва меҳнат муҳофазаси бўлими мутахассислари иштирок этди.
- Ёнғин халқ хўжалигига моддий зарар келтиради. Бир неча дақиқа ёки соат ичида жуда катта миқдордаги халқ бойликлари ёниб, кулга айланади, - дейди Самарқанд вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари, маёр Умид Аҳроров. – Ёнғин вақтида ажралиб чиқадиган тутун, карбонат ангидрид ва бошқа зарарли ҳид ҳамда газлар атмосферага кўтарилиб, ҳавонинг таркибини бузади. Бундан ташқари, кишиларнинг жароҳатланишига, ҳатто ўлимига сабаб бўлади. Буларнинг ҳаммаси, ёнғинга қарши кураш тадбирлари ва ишларнинг хавфсиз бажариш усулларини меҳнат муҳофазаси билан биргаликда ўрганишни тақозо қилади.








Беҳруз Шамсиддинов
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати ходими.
Шавкат Акрамов олган суратлар.

