Талабалар ўртасида “Декан кубоги” мусобақаси бўлиб ўтди
Самарқанд давлат университети математика факультети талабалари ўртасида спортнинг футбол туридан мусобақа бўлиб ўтди.
Турнир интригага бой, кўтаринки руҳда ўтказилди.
Якунда 209 гуруҳ талабаларининг “Лочин” жамоаси ғолибликни қўлга киритди.
- Бугунги мусобақа жуда ҳам қизғин руҳда ўтди, - дейди талаба Соҳиб Маҳмудов. – Мусобақаларимиз яхши ташкиллаштирилган. Факултетимизда тез-тез бундай мусобақалар ташкил этилади. Биз кубокни қўлга киритдик. Тўғриси, охирги ўйинимиз жуда ҳаяжонли бўлди.





Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.
Шавкат Акрамов олган суратлар.

