Очиқ дарс: “Психологик тадқиқотни режалаштириш”
Самарқанд давлат университети психология ва ижтимоий муносабатлар факультетида Замонавий психологияда миқдор ва сифат тадқиқот методлари фанидан Психология назарияси ва амалиёти кафедраси мудири Умида Бўтаева 1-босқич магистрантларга “Психологик тадқиқотни режалаштириш” мавзусида очиқ дарс ўтди.
Дарсда ўқитувчи томонидан тайёрланган тақдимот, савол-жавоблар, қизиқарли баҳс-мунозаралар асосида замонавий технологиялардан фойдаланилди.
- Бугунги дарсда биз психологик тадқиқотларни қандай режалаштириш ва унда нимларга эътибор қаратишимиз кераклиги ҳақидаги илмий маълумотларга эга бўлдик, - дейди магистрант Меҳрибон Набиева. - Психологик тадқиқот схемаси ва тадқиқот фаразини ишлаб чиқиш бўйича берилган топшириқларни бажариш орқали мавзуни долзарблигини аниқлаш, мақсадни тўғри қўйиш, бундан келиб чиқиб тадқиқот вазифаларини белгилаш, обект ва предметини танлаш ҳамда тадқиқот фаразини ишлаб чиқиш борасида кўникмаларга эга бўлдик.







Беҳруз Шамсиддинов
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати ходими,
Шавкат Акрамов олган суратлар.

