Барчамизда иқтидор бор. Лекин балиқни дарахтга тирмашиб чиқиш қобилияти бор-йўқлиги масаласида муҳокама қилсангиз, у ўзини бир умр лапашанг ҳис этиб ўтади.

* * *

    Тасаввур билимдан кўра кўпроқ аҳамиятга эга. Билим биз ҳозир биладиган ва тушунадиган нарсаларгагина таянади. Тасаввур эса бутун оламни ва биз қачонлардир тушунадиган, билиб оладиган нарсаларни ҳам қамрайди.

* * *

    Билимни ўзлаштириш қобилиятимдан кўра фантазия қобилиятим мен учун қадрлироқ.

* * *

    Одам ёш бўлган пайт­­да ёлғизлик – азоб, лекин камолотга ета боргани сари ёлғизликнинг илҳомбахш кучи ортади.

* * *

    Агар болалари­нгиз ақлли бўлишини истасангиз, уларга эртаклар ўқиб беринг. Агар янада ақллироқ бўлишларини хоҳласангиз, ундан-да кўпроқ эртак ўқиб беринг.

* * *

    Буюк ақллар ҳамиша ўртача ақлларнинг шиддатли қаршилигига дуч келади. Чунки ўртача ақл эгалари эскича фикрлашдан йироқ, ўз салоҳиятидан мардона ва ҳалол фойдаланадиган кишиларни қабул қила олмайди.

* * *

    Муваффақиятга эришиш учун эмас, ҳаётинг маъно касб этиши учун интил. Одамнинг ҳаёти бошқалар ҳаётини қай даражада гўзал ва мазмунли этганига қараб аҳамиятлидир.

* * *

    Буюк шахслар гўзал нутқлар воситасида эмас, ўз меҳнатлари ва уларнинг натижалари орқали шаклланади.

* * *

    Агар бахтли ҳаётга эришмоқчи бўлсангиз, одамларга ёки нарсаларга эмас, мақсадларга боғланган бўлишингиз керак.

* * *

    Бизни эзгу ўй ва амалларга йўлловчи ягона восита – буюк ва маънавий покиза инсонлар тимсолидир. Одамга бирор нарсани ўргатишнинг ягона оқилона йўли – мисол келтиришдир.

* * *

    Мантиқ сизга A нуқтадан B нуқтага бориб олишингиз учун ёрдам беради. Тасаввур эса бутун дунёни кезишингиз учун қанот бағишлайди.

* * *

    Шуҳратим ошгани сари сийқаланиб боряпман. Афсуски, бу – жуда кенг тарқалган ҳолат.

* * *

    Ҳеч қачон хато қилмаган одам бирор-бир янги нарсани ҳеч қачон синаб  кўрмаган бўлади.

 

Алберт Энштейн