Самарқанд давлат университетида шу мавзуда давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда Самарқанд давлат университети ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори Зебинисо Раҳмонова, вилоя Ички ишлар бошқармаси коррупцияга қарши курашиш бўлими, вилоят Адлия бошқармаси ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими ходимлари ҳамда фаол талабалар иштирок этди.

    Тадбирни Зебинисо Раҳмонова очиб бериб, бугунги юртимизда бу иллатни йўқотиш учун олиб борилаётган саъй-ҳаракатларни алоҳида таъкидлаб ўтди. Шунингдек, университетимизда ҳам коррупциянинг олдини олиш мақсадида Талабалар билимини баҳолаш, Коррупцияга қарши курашиш бўлимларининг ташкил этилганлигини эътироф этди.

    Тадбирда талабалар коррупциянинг жамиятга ва давлатга зарари, унинг бугунги кунда долзарб  мавзу эканлиги юзасидан ўз фикрларини билдириб ўтдилар.

Самарқанд давлат университети 
Ахборот хизмати.  
Шавкат Акрамов олган суратлар.