ХХI АСР ВАБОСИ

Самарқанд давлат университети рақамли технологиялар факультетида “Ҳаётнинг ҳар лаҳзаси гўзал – умрнинг ҳар дами ғанимат мавзусида” давра суҳбати бўлиб ўтди. Йиғилишда йўл ҳаракати қоидалари, гиёҳвандлик аср вабоси, хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш мавзусидаги муҳокамалар бўлиб ўтди.
ОИТС — бу ХХ асрнинг охирида инсоният оламида энг муҳим ва энг даҳшатли воқеа ҳисобланади. Ҳозирги кунда эса ХХI АСР ВАБОСИ бўлиб қолди, - дейди СамДУ экология ва ҳаёт фаолияти хавфсизлиги кафедраси мудири, профессор Эргаш Қобилов. - Агарда биз тегишли чора-тадбирлар қўлламасак, ушбу масалада муаммоларнинг чегараси йўқ. ОИТС га чалинаётганлар сони ортиб бораётганини ҳисобга олиб, ҳар бир киши бу масалада жон куйдирмоғи даркор…
Шунингдек, тадбир сўнгида юқоридаги мавзулар юзасидан филм намойиш этилиб, талабалар ўзлари қизиқтирган барча саволларга жавоб олишди.
Беҳруз ШАМСИДДИНОВ
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати ходими
Шавкат АКРАМОВ олган суратлар