Тюторлар фаолияти: Ижарада яшовчи талабалар ҳолидан хабар олинди
Самарқанд давлат университети математика факультетининг ижарада истиқомат қилувчи талабаларининг яшаш шароилари ўрганилди.
Университет талабаларни турар жой билан таъминлаш ишларини мувофиқлаштирувчи бўлими бош мутахассиси Мусурмон Хотамов, тюторлар Шуҳрат Тилавов ва Жаҳонгир Хасановлар талабаларнинг муаммолари, уларнинг қизиқиш ва фикрлари билан қизиқдилар.
- Ижара уйимизда барча шароитлар мавжуд. Тюторларимиз биз билан тез-тез учрашиб, хабар олиб туради, - дейди талаба Сардор Рустамов. - Олдинги ижара хонадонимизда шароитлар етарли даражада эмасди. Тюторларимизнинг ёрдами билан яхши имкониятларга эга бўлган уйга кўчдик. Университетимиз томонидан ижара ҳақининг 50 фоизи доимий тўлаб келинмоқда. Ушбу шароит ва имкониятларни бизга яратиб бераётган ректоримиз, профессор, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродовга миннатдорлик билдираман.
Шунингдек, талабаларнинг билим олиши, бадиий адабиётлар мутолааси билан машғул бўлаётганлиги тўғрисида фикрлар алмашилди.




Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.
Шавкат Акрамов олган суратлар.

